Фототанлов эълон қилинади


20-11-2017 17:02
«Дурдона» аёллар ва болалар психологик Маркази» жамоат бирлашмаси (Навоий шаҳри) томонидан «БУ МЕНИНГ ОИЛАМ» номли фототанлов эълон қилинади.
Фототанлов иштирокчилари фотосуратларни Марказ сайти (http://nno-durdona.uz)га жойлашлари керак бўлади.
Ушбу суратлар орасидан ҳакамлар ҳайъати баҳосига кўра 5 та ўрин ғолиблари аниқлаб олинади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар (умумий танлов фонди – 1,5 млн. сўмни ташқил қилади).
Танловда ёши, жинси, касби ва турар жойидан қатиий назар барча фуқаролар иштирок этишлари мумкин. Фотосуратлар мамлакатимизда оилаларга берилаётган юксак эътиборни, болажонлар ва ота-оналарининг соғлом турмуш тарзидан лавҳаларни ёритиб бермоғи лозим.
Танлов талаблари:
Танловга тақдим қилинган фотосуратлар ўзида сурат хақида малумотни (суратдаги одамлар, дақиқалар ва ҳ.к.) акс эттириши лозим. (Шеърий тарздаги маълумотлар қўшимча балл олишга имкон беради).
Бир муаллиф томонидан барча номинациялар бўйича юборилган фотосуртлар сони 2-тадан ошмаслиги керак. Бунда 1-та сурат фақат битта номинацияда иштирок этиши мумкин.
Иштирокчи танлов учун жойланган суратнинг муаллифи бўлишги шарт. (Суратлар антиплагиат дастури орқали текшириб олинади).
Фотосуратнинг рақамли қайта ишлови унинг мазмунига таъсир қилмаслиги керак.
Фототанлов қуйидаги номинациялар асосида ўтказилади:
Оила тарихи.
Бу менинг оилам.
Отам, онам ва мен - иноқ оила.
Спортли оила.
Фототанловда сайт фойдаланувчилар томонидан очиқ овоз бериш йўли билан танлаб олинган суратлар ғолибларини ҳам маҳсус қимматбаҳо совғалар кутади.
Танловга ишлар 2017 йилнинг 2018 йилнинг 15 февралига қадар қабул қилинади. эл. почта: farhod-abdullaeff@ya.ru.

ДИҚҚАТ: танлов санаси узайтирилганлиги муносабати билан фототанловга суратлар 2018 йилнинг 15 апрелига қадар қабул қилинади.

ОБЪЯВЛЯЕТСЯ ОЧЕРЕДНОЙ КОНКУРС...

Общественное объединение Психологический Центр женщин и детей «Дурдона» (город Навои, Навоийская область) объявляет фотоконкурс «ЭТО МОЯ СЕМЬЯ» («БУ